Севги... бу ҳар қандай тилда гўзал янграйдиган сўздир. Бу нима билан боғлиқ: меҳрми, ғамхўрликми, илиқликми, меҳрибонликми, тушунишми, хавфсизликми, онами? Бир ўйлаб кўринг, бу гўзал сўз сиз учун аслида нимани англатади? Сиз севилишни хоҳлайсизми? Сиз севасизми?
Худо севгидир ва юрагингизда яшайдиган Унинг севгиси сизга севишга ва севилишга ёрдам беради. Худо севгининг манбаи. 1 Юҳанно 4:16 да шундай ўқиймиз: “Худонинг бизга бўлган меҳр – муҳаббатини биз татиб кўриб, Худо бизни яхши кўришига ишонч ҳосил қилдик. Худо севгидир. Севгини дилига жо қилган киши Худо билан бирга яшайди ва Худо у билан бирга яшайди”. Ҳеч ким севгини ҳақиқатдан бошдан кечиришда ва ҳис қилишда муваффақиятли бўла олмайди, агар у Худода ва У орқали қидирмаса.
Севгиниг қарама – қарши томонлари: нафрат, ишончсизлик, манманлик, ва уруш. Севги учун шошилинч эҳтиёж борлигини тушуниш учун, дунёга ва ундаги кўплаб оилалар яшайдиган вазиятга қарашимиз кифоядир.
Сизда севгининг ҳолати қандай? Сиз ўзингизни севилган ҳис қиласизми? Ҳеч қандай боғлиқлик, яқин илиқ муносабат ҳис қилмаганингиз учун, юрагингизни қийнайдиган оғриқ ва ёлғизлик ҳис қиласизми? Баъзан сиз ҳақингигизда ҳеч ким ғамҳўрлик қилмаётгандай туюладмими? Балки сиз ота – оналар бир – бирини ҳам, болаларини ҳам севмаган оилада катта бўлгандирсиз? Бугунги кунда бундай туйғулар жуда кўп ва кенг тарқалган, чунки муносабатлар “ман – манлик” шиорига асосланиб қурилаётганидандир. Қалб истироби – бу одамнинг ўз худбин қизиқишларини қондириш натижасидир..
Севги, ўз эҳтиросини бошқа одам ҳисобидан қондиришни қидиридиган ҳиссий жалб эмас. Баъзилар севги деб атайдиган бу диққатга сазовор нарса, мағрурликдир, чунки у фақатгина ўзига завқ қидиради. Севги ўзига шараф ва манфаатни изламайди.
Ҳаёт йўлидаги бошимизга тушадиган қийинчиликлар, Худо бизни севмаслигини англатмайди. Баъзида Худо бизнинг манфаатимиз учун, қийинчиликларга дуч келишимизга йўл қўяди. Фарзандини чин юракдан севадиган ота – она, ҳар дойим ҳам болага хоҳлаган нарсасини бермайди, аксинча у боланинг манфаати учун уни чеклайди.
Севги фидойи. Ҳақиқий севги бошқаларга яхшилик қилишга интилади. Севги самимий, ҳамдард, меҳрибон. Агар биз чин юракдан севсак, унда яқинларимизнинг ҳозирги ва келажакдаги фаровонлиги ҳақида қайғурамиз. Чинакам севадиган эр ва ота, ўз хотинига ва болаларига меҳрини намоён эта олади. У севги ва форовонлик муҳитини яратиш учун, ўзини хурсандчилик ила бағишлайди. Чинакам севадиган хотин ва она, эрини ҳурмат қилади, бир – бирларига ва ота – оналирга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат ҳиссини, болаларига сингдиради. У севги ва фаровонлик муҳитини яратиш учун ўзини хурсандчилик ила бағишлайди. У мамнуният билан, уйини барча оила аъзолари учун, хавфсизлик ва осойишталик масканига айлантиради. Масиҳ ўлимга лойиқ бўлмаса ҳам, Ўзининг хочдаги ўлими билан севгининг намунасини кўрсатди.
Агар сиз севгига эхтиёж сезсангиз, юрагингизда бўшлиқни ҳис қилсангиз, ҳақиқий севгини топишингиз мумкин. Сиз уни, Худога ўзингизни топшириш орқали топишингиз мумкин. Худо сизни юмшоқ, ғамхўр, раҳм – шавқатга тўла, чексиз севги билан севади. У сизга ғамҳўрдир, ҳаётдаги қийинчиликларга елкадош бўлиб ёрдам беришни хоҳлайди. Агар сиз ёлғизликни ҳис қилсангиз ва ҳеч ким сизга ғамхўрлик қилмайди деб ўйласангиз, хотиржам бўлишингиз мумкин, Ўғлини сиз учун берган Зот, сизнинг барча қайғу ва истиробларингизни ҳис қилишига ишончингиз комил бўлсин. Агар сиз унга мурожаат қилсангиз, ёлғизликда ва энг қоронғу кунларда ҳам сизга тасалли, куч ва йўл – йўриқ бериш учун ёнингизда бўлади.
Агар сиз Худога қандай етиб боришни билмасангиз, Унга юрагингизни тўкиб солинг ва у сизни эшитади. Агар сиз бирон бир кишига, ҳатто Худога ишониш қийин деб ўйласангиз, бу ҳақда Унга айтиб беринг. Кейин Ундан сизга йўл кўрсатишини сўранг.
Агар сиз кечирим ва севгидан умидсиз гуноҳкор эканлигингизни ҳис қилсангиз, бутун қалбингиз билан, Худога тавба қилинг, ва ўтган гуноҳларингизни қолдириб Унга мурожаат қилинг. Агар сиз Унинг олдига келиб бутун қалбингизни Унга топширсангиз, У сиздан талаб қиладиган ҳамма нарсада Унга итоат қилишга тайёр бўлсангиз, Худо сизни севгучи Отангиз бўлади.
Худо сизни кечириб қабул қилганда, сиз Унинг севгисини ҳис қиласиз, ва шундай ажойиб муносабатга эга бўласизки, уни фақатгина ўзингиз Ундан юз ўгирганингиздагина буза оласиз.
Худонинг севгисини таниб билиб ўз мағрурлигингиздан воз кечсангиз, сиз ўзингизда ишонч ҳосил қиласиз. Сиз севикли эканлигингизга ишоч ҳосил қиласиз ва бошқаларга нисбатан чинакам эътиборли бўласиз. Энди одамлар сизга қандай муносабатда бўлиши ҳақида ташвишланмайсиз. Сиз бошқаларнинг эҳтиёжлари ҳақида қайғураётганингизни ва сизни севадиган Худога чин юракдан хизмат қилишни хоҳлаётганингизни билиб оласиз. Сиз ўз менлигингизни севишни тўхтатсангиз, Худо сизга барака беради ва юрагингизга кўплаб ҳақиқатларни очиб беради. 1 Коринфликларга 13 бобдаги оятлар сизга буни тушунишга ёрдам беради.
Ҳамда Худонинг ер юзида оиласи ҳам бор. У сизни Ўзининг оиласига йўналтириши мумкин, у ерда Унга хизмат қиладиган ва Унинг иродасини бажарадиганларни топасиз. Бу оила жамоатдир. Исо Масиҳ айтган: “Агар бир – бирингизни севсангиз, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади” (Юҳанно 13:35). Бу ғамхўр, баҳам кўрадиган, тузатишга қодир ҳақиқий севгидир.
Агар севги ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлсангиз, Юҳанно Хушҳабарини ўқинг. Ишаё китобининг 53 бобини ўқинг, унда Ишаё пайғамбар, Исо Масиҳ биз учун қилган қурбонлик ҳақида башорат қилади. Забур 90 бобидаги ваъдаларни ўқинг. Забур 22-чи бобини ва 1-чи Коринфлкларга 13 бобини ўқинг. Кейинги ўқишингизда Раббимиз сизга йўл – йўриқ кўрсатсин.
Сизнинг ёлғизлигингиз ва бахтсизлигингизга чек қўядиган усул мавжуд. Худо ҳаётингизни бошқарсин. Одамлар учун мавжуд бўлган, энг катта марҳаматлардан бири, Худонинг севгисини ҳис этинг. Худо сизни марҳаматласин.
1 Коринфликларга 13:1-8, 13
Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам-у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган зил бўлиб қоламан. Агар менда Худонинг сўзини етказиш инъоми бўлса, бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай билимга эга бўлсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарсага арзимас инсон бўлиб қоламан. Бор мулкимни муҳтожларга тақсимлаб берсам, менга шараф келтирсин деб, ҳатто қийноқларга рози бўлсам-да, лекин севгим бўлмаса, буларнинг менга фойдаси йўқ. Севги сабр – тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди. Севги одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди. Севги ноҳақликдан севинмайди, аксинча, ҳақиқат қарор топганда шодланади. Севги ҳар нарсани кўтаради, ҳеч қачон ишончини йўқотмайди, ҳар қандай шароитда умид сақлайди, ҳар нарсага тоқат қилади. Худонинг сўзини етказиш инъоми ҳам, номаълум тилларда гапириш инъоми хам йўқ бўлади, билим ҳам бартараф бўлади. Севги эса асло адо бўлмайди.
Мана бу уч нарса бор: ишонч, умид ва севги. Севги эса энг аълосидир.