Traktlar

Қўрқув ўзи нима? Худодан қўрқиш Келажакдан қўрқиш Омадсизликдан қўрқиш Азобланишдан қўрқиш Ўлимдан қўрқиш Қўрқув ўзи нима? Қўрқув – бу қайси ёшда ва қайси касб эгаси бўлишидан қаттъий назар, инсонлар устидан ҳукмронлик қила оладиган яширин душман. Бу хоин душман, бизни фикримизни заҳарлаб, тубанлаштириб, ички сокинлигимиздан махрум қилиб ҳаётга бўлган қизиқишимизни барбод қилади. У бизни асабийлаштириб, ташвишли, ҳавотирли, ачинарли тушкун холатга тушириб, қўрқоқ ва умидсиз қилади. Қандай ёқимсиз ва исталмаган ҳис-туйғулар! Худодан қўрқиш Келажакдан қўрқиш Омадсизликдан қўрқиш Азоб чекишдан қўрқиш Ўлимдан қўрқиш Инсонлар ўлим олдидаги қўрқувни ҳис қилади. Инсон бошидан кечирадиган энг оғир туйғу бу – яқин инсони билан видолашишдур.

Tinchlik 7 minutes

Севги… бу ҳар қандай тилда гўзал янграйдиган сўздир. Бу нима билан боғлиқ: меҳрми, ғамхўрликми, илиқликми, меҳрибонликми, тушунишми, хавфсизликми, онами? Бир ўйлаб кўринг, бу гўзал сўз сиз учун аслида нимани англатади? Сиз севилишни хоҳлайсизми? Сиз севасизми? Севгиниг қарама – қарши томонлари: нафрат, ишончсизлик, манманлик, ва уруш. Севги учун шошилинч эҳтиёж борлигини тушуниш учун, дунёга ва ундаги кўплаб оилалар яшайдиган вазиятга қарашимиз кифоядир. Севги, ўз эҳтиросини бошқа одам ҳисобидан қондиришни қидиридиган ҳиссий жалб эмас. Баъзилар севги деб атайдиган бу диққатга сазовор нарса, мағрурликдир, чунки у фақатгина ўзига завқ қидиради. Севги ўзига шараф ва манфаатни изламайди. 1 Коринфликларга 13:1-8, 13

Najot 5 minutes

Исо Масиҳ сизнинг дўстингиз Исо Масиҳ ер юзига кичкинтой чақалоқ бўлиб келди. Унинг ер юзидаги ота ва онаси Юсуф ва Марям эди. У оғилхонада туғилган ва охурда ётган. Баъзи одамлар Исо Масиҳни севишмади. Улар Унга ҳасад қилдилар ва ҳатто Ундан нафратландилар. Улар Ундан шунчалик нафратландиларки, Уни ўлдиришни хоҳлашди. Бир куни улар Исо Масиҳни хочга михлаб ўлдиришди. Исо Масиҳ ҳеч қандай ёмон иш қилмаган. У бизнинг ўрнимизга ўлди, чунки сиз ва мен нотўғри иш қилганмиз. Бир куни У яна келади! У Унга ишонганларнинг барчасини самовий уйимизга олиб кетади.

Iso, Sevgi, Do'stlik, Yolg'izlik, Color 2 minutes

Муқаддас китобда шундай ёзилган: “ Мен ўша улкан тахт олдида турган каттаю кичик ўликларни кўрдим . Китоблар очилди. Ҳаёт китоби деган бошқа бир китоб ҳам очилди. Ўликлар китобларда ёзилгани бўйича қилмишларига яраша хукм қилинди” (Ваҳий 20:12). Бу сўзлар Худо бизнинг қилган ишларимизни ёзиб бораётганлигини тасдиқламоқда. Мэриленд штатидан бўлган ёш америкалик Жошуа Харис, Пуэрто-Рикога ташриф буюрган кунларининг бирида, туш кўрди. Унинг имони сустлигини фош қилиш учун, бу тушни унга Худо юборган деб билади. Бу туш ёш йигитга, Исо Масиҳ ва Унинг Қони инсон ҳаётини бутунлай ўзгартириши мумкинлигини эслатди. Биз Сизга мана шу туш ҳақида айтиб бермоқчимиз. *** ХОНА ***

Hikoya 7 minutes