Қўрқув ўзи нима? Худодан қўрқиш Келажакдан қўрқиш Омадсизликдан қўрқиш Азобланишдан қўрқиш Ўлимдан қўрқиш Қўрқув – бу қайси ёшда ва қайси касб эгаси бўлишидан қаттъий назар, инсонлар устидан ҳукмронлик қила оладиган яширин душман. Бу хоин душман, бизни фикримизни заҳарлаб, тубанлаштириб, ички сокинлигимиздан махрум қилиб ҳаётга бўлган қизиқишимизни барбод қилади. У бизни асабийлаштириб, ташвишли, ҳавотирли, ачинарли тушкун холатга тушириб, қўрқоқ ва умидсиз қилади. Қандай ёқимсиз ва исталмаган ҳис-туйғулар!
Севги… бу ҳар қандай тилда гўзал янграйдиган сўздир. Бу нима билан боғлиқ: меҳрми, ғамхўрликми, илиқликми, меҳрибонликми, тушунишми, хавфсизликми, онами? Бир ўйлаб кўринг, бу гўзал сўз сиз учун аслида нимани англатади? Сиз севилишни хоҳлайсизми? Сиз севасизми?
Менинг дўстим бор. У менинг энг яқин ва энг яхши дўстим. У шунчалик меҳрибон ва садоқатликки, сиз ҳам У билан ташишингизни хоҳлар эдим. Унинг исми Исо Масиҳ. Ажойиб нарса шундан иборатки, У хам сизнинг дўстингиз бўлишни хоҳлайди. Рухсат беринг сизга У тўғрисида айтиб берай. Биз бу воқеани Муқаддас китобдан ўқиймиз. Муқаддас китоб ҳақиқатдир. Бу Худонинг Каломи. Дунёни ва ундаги барча нарсаларни Худо яратган. У осмону ерни яратган Раббийдир. У ҳамма нарсага ҳаёт ва нафас беради.
Муқаддас китобда шундай ёзилган: “ Мен ўша улкан тахт олдида турган каттаю кичик ўликларни кўрдим . Китоблар очилди. Ҳаёт китоби деган бошқа бир китоб ҳам очилди. Ўликлар китобларда ёзилгани бўйича қилмишларига яраша хукм қилинди” (Ваҳий 20:12). Бу сўзлар Худо бизнинг қилган ишларимизни ёзиб бораётганлигини тасдиқламоқда. Мэриленд штатидан бўлган ёш америкалик Жошуа Харис, Пуэрто-Рикога ташриф буюрган кунларининг бирида, туш кўрди. Унинг имони сустлигини фош қилиш учун, бу тушни унга Худо юборган деб билади. Бу туш ёш йигитга, Исо Масиҳ ва Унинг Қони инсон ҳаётини бутунлай ўзгартириши мумкинлигини эслатди. Биз Сизга мана шу туш ҳақида айтиб бермоқчимиз. ***